Туркиянинг Кастамону вилоятида Ўзбeкистон фуқаролари учун муддатидан олдин сайлов ташкил этилди

Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги элчихонаси қошида ташкил этилган 3-сонли сайлов участкасида бу йилги Парламент сайловларига оид муддатидан олдин овоз бериш жараёни белгиланган тартиб асосида кўтаринки руҳда давом этмоқда.

 

2019 йилнинг 15 декабрь куни эрталаб соат 8:00 да (Тошкент вақти билан соат 10:00) Кастамону шаҳридаги Кузейкент мактабида Ўзбекистон мадҳияси янграб овоз бериш жараёни бошланди. Сайлов ўтказилган хонада давлат рамзлари ўрнатилган ҳамда яширин овоз бериш учун зарур шароитлар яратилган. Фуқароларимиз депутатликка номзодларнинг таржимаи ҳоллари ҳамда дастурлари билан танишиб ўзлари маъқул деб топган номзодга овоз бердилар. Сайлов байрамона руҳда ташкил этилиб, ватандошларимизга миллий таом палов тортиқ этилди.


Элчихона маълумотига кўра, 17 декабрда Коня ҳамда 18 декабрда Караман вилоятларида ҳам муддатидан олдин сайлов ўтказилиши режалаштирилган.

 

УзА

15.12.2019 218