Ҳурматли сайловчилар!

Сайловчилар рўйхатининг аниқлигини ошириш мақсадида Марказий сайлов комиссиясининг elections.uz, saylov.uz. манзиллари бўйича жойлашган расмий веб-сайти орқали ўзингизнинг сайлов участкангизни текширинг.

Бунинг учун, Сиз веб-сайтнинг Хизматлар бўлимига кириб,
Ўз сайлов участкасини топиш ҳизматини танлайсиз ва паспорт маълумотларингизни киритган ҳолда сайловчилар рўйхатидан ўз сайлов участкангизни билиб оласиз.

Сиз овоз беришни режалаштирган сайлов участкангизнинг сайловчилар рўйхатида ноаниқлик мавжуд бўлса, уларни ўзгартириш бўйича ушбу участка сайлов комиссиясига мурожаат этишингиз мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз: Сиз (доимий ёки вақтинчалик) рўйхатга олинган жойдан қатъи назар,  ўзингиз учун қулай участка сайлов комиссиясининг сайловчилар рўйхатига қўшишлари учун 19 декабрь кунига қадар участка сайлов комиссиясига мурожаат этишингиз мумкин.

16.12.2019 434