Депутатликка номзодлар иштирокидаги давра суҳбати

Жорий йилнинг 18 декабрь куни Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро матбуот марказида Сиёсий партияларнинг Олий мажлис қонунчилик палатасига номзодлари иштирокида  давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси, Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Муваққат ишлар вакили, ШҲТ Бош котибининг ўринбосари, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилари миссияси раҳбари,  МДҲ Кузатувчилари миссияси штаб-квартираси раҳбари, бешта сиёсий партиялардан номзодлар, шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

Тадбирни Марказий сайлов комиссияси аъзоси Шерзодхон Қудратходжаев олиб борди. Савол-жавоб шаклида ўтган тадбирда сиёсий партия номзодлари хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги вакиллари ва жорий йилдаги сайловларни кузатишга келган МДҲ, ШҲТ миссияси раҳбарлари томонидан берилган саволларга жавоб беришди.

Жумладан, биринчи саволни Владимир Тюрденев Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва муҳтор элчиси бошлаб берди: “Сиёсий партиялар номзодлари келгусида Ўзбекистоннинг ҳорижий давлатлар билан  алоқалари ривожланишини қандай кўришмоқда?”

Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Муваққат ишлар вакили Чжан Вэн Чуань томонидан “Жорий йилдаги сайловларнинг очиқ ва шаффоф ўтиши учун қандай ишларни амалга оширдингиз” – деб берган саволига беш сиёсий партиянинг вакиллари жавоб беришди.

“Биламизки, Ўзбекистон ҳар томонлама халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда. Жумладан, ШҲТ нинг асосий мақсадларидан бири аъзо мамлакатлар орасида минтақавий хавфсизликга эришиш, савдо алоқаларини йўлга қўйиш ва маданият соҳсидаги ҳамкорликка эришишни ўз олдига қўйган. Саволим шундан иборатки, сиёсий партия номзодларининг сайлов дастурида бу масалалар қанчалик ўрин олган ва номзодлар қайси соҳадаги ҳамкорликни муҳим деб ҳисоблайди.  – дея Се Сяоюн ШҲТ Бош секретари ўринбосари, ШҲТ кузатувчилар миссияси раҳбари, номзодларга савол билан мурожаат қилди.

“Айни вақтда сайлов кампанияси ўз якунига етмоқда. Саволим шундан иборатки, барча сиёсий партияларга ўз сайлов кампаниясини тенг олиб бориши учун бир хил майдон яратиб берилдими? Умуман ОАВ сиёсий партиялар сайлов кампаниясини бир хил ёридими?  -  Евгений Козяк, МДҲ кузатувчилар миссияси раҳбари партия номзодларига савол берди.

Шунингдек, учрашувда Қонунчилик палатасига даъвогар сиёсий партиялардан номзодлар меҳмонларни ўз қарашлари ва сайловолди дастурлари билан таништирди. Тадбирда ОАВ вакиллари ҳам иштирок этдилар ва учрашув сўнгида иштирокчиларга ўз саволлари билан мурожаат қилдилар.

Марказий Сайлов Комиссиясининг

Халқаро Матбуот Маркази

 

18.12.2019 767