Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг бош котиби ўринбосари билан учрашув

19 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Маркзий сайлов комиссиясида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бош котибининг ўринбосари Омер Кожаман билан учрашув бўлиб ўтди. Кенгаш экспертлари Марказий сайлов комиссиясининг таклифига биноан парламент сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш жараёни бўйича кузатувни амалга оширади.

Суҳбат чоғида  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари сайловлига тайёргарлик ишлари жамиятни демократлаштириш жараёнлари  тобора кенгайиб бораётган шароитда ўтказилаётгани таъкидланди. Миллий сайлов қонунчилиги тубдан янгиланиб, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги юксалмоқда,  сиёсий партиялар ва фуқаролик жамияти институтларининг роли мустаҳкамланиб,  сайловлар халқаро стандартларга мос – очиқ-ошкора ва шаффоф ўтиши учун барча шароитлар яратилаётир.

Омер Кожаман Ўзбекистонда фуқароларнинг сайлаш ва сайланиш ҳуқуқидан тенг ва эркин фойдаланишлари учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишиш имконияти учун миннатдорлик изҳор этди.

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

20.12.2019 317