Ильяс УМАХАНОВ: Фақат кузатувчи эмас, балки ўзбек халқи ёнида ҳамқадам бўлишни ният қилганмиз

Ўзбекистондаги парламент сайловларида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раисининг ўринбосари Иьляс УМАХАНОВ ЎзА мухбирига интервью берди:

– Бугунги кунлар ўзбек халқи учун ҳам жуда аҳамиятлидир. Хусусан, жорий йил 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайловларда ўзбекистонликлар янги парламентни сайлайди. МДҲ Парламентлараро ассамблеясида Ўзбекистон Республикасининг ўрни катта аҳамиятга эга. Мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва ишонч, биродарлик, стратегик шериклик тамойилларига асосланган ҳамкорлик алоқалари барча йўналишлар сингари сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш борасида ҳам ривожланиб бормоқда.

Шундай долзарб сиёсий жараёнларда халқаро кузатувчи сифатида таклиф этилганимиздан хурсандмиз. Биз фақат кузатувчи эмас, балки ўзбек халқи ёнида бирга ҳамқадам бўлишни ният қилганмиз. Доғистоннинг улуғ шоири Расул Ҳамзатовнинг бир гапи бор: “ҳар қандай вазиятда дўстларнинг ёнида бўлишдан кўра, бирга бўлиш муҳимроқдир”, дейди.

А.МУСАЕВ, Т.МАМАДАМИНОВ (сурат), ЎзА

20.12.2019 299