Сиёсий партияларнинг сўнгги дебати қизғин руҳда ўтди

Сиёсий партиялар ва депутатликка номзодлар томонидан 22 декабрда бўлиб ўтадиган сайловларда фаол иштирок этиш учун қизғин сайловолди ташвиқоти ўтказилди.
Халқаро матбуот маркази вилоят бўлими, сиёсий партиялар ва депутатликка номзодларнинг телевидение ва радио, матбуот, веб-сайтлар ва ижтимоий тармоқларда 7 мингдан зиёд чиқишлари амалга оширилди. 
Бугунги демократик дебатда сиёсий партия ва улар томонидан кўрсатилган номзодлар, журналистлар сайловолди ташвиқоти жараёнида амалга оширилган ишлар, сайловчиларни қанчалик қамраб олганликлари, тарафдорларининг кайфияти, уларнинг қўллаб-қувватлаши қай даражада эканлиги яна бир бор муҳокама қилинди.
Дебатда МДҲ давлатидан келган халқаро кузатувчилар ҳам иштирок этиб, партияларнинг ўзаро сиёсий курашлари гувоҳи бўлди.

20.12.2019 200