МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ НАВБАТДАГИ МАЖЛИСИ

Жорий йилнинг 20 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Комиссия аъзолари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси кун тартибига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги масала киритилган бўлиб, унга асосан тайёрланган қарор лойиҳаси Комиссия аъзолари томонидан муҳокама қилинди.

Муҳокамада Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 42-моддасига асосан Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан96-Чирчиқ сайлов округидан номзод этиб кўрсатилган ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 15-ноябрдаги 984-сон қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод этиб рўйхатга олинган Миргазиева Зухра Тураевна ўз ихтиёри билан берган аризаси кўриб чиқилди.

Комиссия аъзоларининг билдирган фикрлари ва тасдиқларига шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 42-моддаларига мувофиқ 96-Чирчиқ сайлов округидан номзод этиб кўрсатилган Миргазиева Зухра Тураевна Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар рўйхатидан чиқарилиши ҳамда номзодлик мақомидан маҳрум қилинганлиги тўғрисида қарор қабул қилинди.

20.12.2019 174