Сайлов округлари бўйича сайловчилар сони

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 23- моддаси ва 28-моддаларига асосан ҳар бир участка сайлов комиссиялари ўз худудларида аҳолини уйма-уй айланиб чиқиш натижалари бўйича 150та Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи округларнинг сайловчиларнинг ўртача сони аниқлик киритилди.

Сайлов кунига қадар мамлакатимизда овоз бериш ҳуқуқига эга сайловчиларнинг умумий сони тахминан йигирма миллион беш юз минг нафар атрофида бўлишидан келиб чиқиб, ҳар бир сайлов округидаги ўртача сайловчилар сони 136 минг 636 нафарни ташкил этмоқда. Республикамиз ҳудудлари бўйича таҳлил этадиган бўлсак, қуйидагича рақамларни кўриш мумкин.

Қорақалпоғистон Республикасида 8 та сайлов округи тузилиши белгиланган. Нукус, Тўрткўл, Элликқалъа, Амударё, Хўжайли, Чимбой, Орол, Ақманғит сайлов округлари. Ҳар бир сайлов округи ҳудудидаги сайловчиларнинг ўртача сони 124 минг 415 нафар;

Андижон вилоятида 14 та сайлов округи тузилиши белгиланган. Андижон, Олтинкўл, Бўз, Шаҳрихон, Асака, Марҳамат, Хўжаобод, Пахтаобод, Қўрғонтепа, Избоскан, Хортум, Чинобод, Истиқлол, Жалақудуқ сайлов округлари. Ҳар бир сайлов округи ҳудудидаги сайловчиларнинг ўртача сони 121 минг 443 нафар;

Бухоро вилоятида 9 та сайлов округи тузилиши белгиланган. Бухоро, Когон, Шохруд, Ибн Сино, Варахшо, Пайкент, Жилвон, Ғиждувон, Вобкент сайлов округлари. Ҳар бир сайлов округи ҳудудидаги сайловчиларнинг ўртача сони 118 минг 923 нафар; 

Жиззах вилоятида 6 та сайлов округи тузилиши белгиланган. Жиззах, Дўстлик, Зомин, Ғаллаорол, Пахтакор, Шароф Рашидов сайлов округлари. Ҳар бир сайлов округи ҳудудидаги сайловчиларнинг ўртача сони 125 минг 634 нафар;

Навоий вилоятида 5 та сайлов округи тузилиши белгиланган. Навоий, Қизилтепа, Зарафшон, Хатирчи, Нурота сайлов округлари. Ҳар бир сайлов округи ҳудудидаги сайловчиларнинг ўртача сони 119 минг 853 нафар;

Наманган вилоятида 13 та сайлов округи тузилиши белгиланган. Дўстлик, Сардоба, Тошбулоқ, Косонсой, Поп, Тўрақўрғон, Уйчи, Учқўрғон, Чортоқ, Чуст, Янгиқўрғон, Норин, Мингбулоқ сайлов округлари. Ҳар бир сайлов округи ҳудудидаги сайловчиларнинг ўртача сони 121 минг 657 нафар;

Самарқанд вилоятида 16 та сайлов округи тузилиши белгиланган. Регистон, Сўғдиёна, Оқдарё, Булунғур, Пайариқ, Қўшработ, Иштихон, Каттақўрғон, Нарпай, Зиёвуддин, Нуробод, Пастдарғом, Самарқанд, Тойлоқ, Ургут, Қоратепа сайлов округлари. Ҳар бир сайлов округи ҳудудидаги сайловчиларнинг ўртача сони 127 минг 960 нафар;

Сирдарё вилоятида 4 та сайлов округи тузилиши белгиланган. Гулистон, Сайхун, Янгиер, Боёвут сайлов округлари. Ҳар бир сайлов округи ҳудудидаги сайловчиларнинг ўртача сони 116 минг 892 нафар;

Сурхондарё вилоятида 11 та сайлов округи тузилиши белгиланган. Шеробод, Ангор, Термиз, Жарқўрғон, Қизириқ, Қумқўрғон, Шўрчи, Олтинсой, Денов, Сариосиё, Узун сайлов округлари. Ҳар бир сайлов округи ҳудудидаги сайловчиларнинг ўртача сони 127 минг 806 нафар;

Тошкент вилоятида 13 та сайлов округи тузилиши белгиланган. Ангрен, Бекобод, Бўка, Бўстонлиқ, Зангиота, Олмалиқ, Паркент, Нурафшон, Чиноз, Чирчиқ, Қибрай, Янгийўл, Дўстобод сайлов округлари. Ҳар бир сайлов округи ҳудудидаги сайловчиларнинг ўртача сони 134 минг 506 нафар;

Фарғона вилоятида энг кўп 17 та сайлов округи тузилиши белгиланган. Бешариқ, Данғара, Яйпан, Қўқон, Учкўприк, Бувайда, Бағдод, Риштон, Олтиариқ, Қўштепа, Марғилон, Фарғона, Водил, Тошлоқ, Қува, Қувасой, Навбаҳор сайлов округлари. Ҳар бир сайлов округи ҳудудидаги сайловчиларнинг ўртача сони 127 минг 719 нафар;

Хоразм вилоятида 8 та сайлов округи тузилиши белгиланган. Урганч, Боғот, Гурлан, Ҳазорасп, Хонқа, Хива, Шовот, Қўшкўпир сайлов округлари. Ҳар бир сайлов округи ҳудудидаги сайловчиларнинг ўртача сони 131 минг 573 нафар;

Қашқадарё вилоятида 14 та сайлов округи тузилиши белгиланган. Қарши, Бешкент, Қамаши, Нишон, Косон, Касби, Китоб, Чироқчи, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Ғузор, Деҳқонобод, Муборак, Кўкдала сайлов округлари. Ҳар бир сайлов округи ҳудудидаги сайловчиларнинг ўртача сони 128 минг 499 нафар;

Тошкент шаҳрида 12 та сайлов округи тузилиши белгиланган. Оқтепа, Дархон, Темирйўлчилар, Қорақамиш, Саноат, Дўмбиробод, Бодомзор, Астробод, Тўқимачи, Кўкча, Қўйлиқ, Шайхонтоҳур сайлов округлари. Ҳар бир сайлов округи ҳудудидаги сайловчиларнинг ўртача сони 258 минг 406 нафарни ташкил этмоқда.

*Ушбу маълумотлар сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати маълумотларига асосида тўпланган.

 

21.12.2019 390