Сайловчилар фаровон ҳаёт учун овоз бермоқда

Тошкент шаҳридаги 150-Шайхонтоҳур сайлов округига қарашли 645-сайлов участкасида ҳам такрорий овоз бериш жараёни давом этмоқда. 

 

645-saylov-uchastk (8).jpg

 

645-saylov-uchastk (4).jpg


– Маълумки, Марказий сайлов комиссиясининг қарорига кўра, 2019 йил 22 декабрдаги сайловларда бешта партия номзодлари орасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 125 депутат сайланган, деб топилди. Ўз навбатида, 25 депутатлик ўрни учун такрорий овоз бериш ҳақида қарор қабул қилинди, – деди участка сайлов комиссияси раиси Баҳодир Мирфаёзов. – Такрорий овоз бериш жараёни 8:00 бошланди. Фуқаролар ватанимиз равнақи учун муносиб, деб билган номзодларга овоз бермоқда.

 

645-saylov-uchastk (2).jpg

 

645-saylov-uchastk (5).jpg 


Сайлов участкасида жараённинг шаффоф ва белгиланган тартиб-қоидаларга мос ўтиши учун зарурий чоралар кўрилган. Бу ерда сайловчиларнинг эркин овоз бериши учун барча шароит ва қулайликлар яратилган. Партияларнинг ишончли вакиллари ҳам такрорий овоз бериш жараёнини кузатиб бормоқда.

Нурилло НАСРИЕВ, Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА

05.01.2020 96