Фарзандларимиз келажаги учун овоз бердим

 

Фарзандларимиз келажаги учун овоз бердим


2019 йил 22 декабрда ўтказилган сайловларда 50 фоиздан кўп овоз тўплай олмаган депутатликка номзодлар учун бугун, 5 январь куни такрорий овоз бериш жараёни ўтказилмоқда.

Хусусан, Самарқанддаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 56-Регистон сайлов округи бўйича 18-сайлов участкасида ҳам такрорий овоз бериш жараёни қизғин давом этмоқда.


- Такрорий овоз бериш сайлов қонунчилиги талаблари асосида ўтказилмоқда, — дейди участка сайлов комиссияси раиси Баҳодир Қодиров. — Участкамизда овоз бериш учун Чўпонота ва Бунёд маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 2185 нафар сайловчи рўйхатга олинган. Улар Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ўзлари муносиб кўрган икки номзоддан бирига овоз бермоқда.


- Кўп йиллар кутубхоначи бўлиб ишлаб, нафақага чиққанман, — дейди Чўпонота маҳалласида яшовчи Зулфия Жуманиёзова. — Сайловларда кўп қатнашганман-у такрорий овоз бериш жараёнларида бугунгидек одамларнинг фаоллигини кўрмаганман. Мен фарзандларимиз таълим-тарбияси, келажаги, ҳаётимиз бундан-да фаровон бўлиши учун жон куйдирадиган номзодга овоз бердим.

Ғолиб Ҳасанов, ЎзА мухбири

05.01.2020 118