Элмира Боситхонова сайланган депутатлардан фаоллик кутмоқда

Элмира Боситхонова сайланган депутатлардан фаоллик кутмоқда


ЎзА мухбири Тошкент шаҳридаги 674-сайлов участкасига такрорий овоз бериш учун келган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонованинг сайлов ҳақидаги фикрларини ёзиб олди.

– Бугун такрорий овоз бериш жараёнида яна бир бор ўзим танлаган номзодга овоз бердим, – деди Э.Боситхонова. – “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида ўтаётган ушбу сиёсий жараёнларнинг ҳар бир куни ўзига хос бўлмоқда. Айниқса, бу йилги сайловларда аёл номзодларнинг кўплиги муҳим аҳамият касб этмоқда. Сабаби хотин-қизларнинг парламентдаги ролини оширсак, уларнинг ижтимоий фаоллиги янада ортади. Сайловлар Ўзбекистонни янада ривожлантиришга хизмат қилади. Биз келгусида янги сайланган депутатлардан истиқболли ислоҳотларда фаол қатнашишини кутиб қоламиз. Бу саъй-ҳаракатларда эса, аввало, халқ манфаатлари биринчи ўринни эгаллайди. 

 

Боситхонова-2.jpg

Абдулазиз Мусаев, Фарҳод Абдурасулов (сурат), ЎзА

05.01.2020 495