Сиёсий партияларнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига эгалаган ўринлари

 

2019 йил 25-декабрь куни Марказий сайлов комиссияси томонидан 125 та сайлов округларидан номзодлар Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган деб топилиб, рўйхатга олинган эди.

 

Булар:

– Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан 42 нафар;

– Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан 34 нафар;

– Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан 20 нафар;

– Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 18 нафар;

– Ўзбекистон Экологик партиясидан 11 нафар депутатга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати мақоми берилган эди.

 

2020 йил 5 январь куни бўлиб ўтган такрорий овоз бериш натижалари бўйича Марказий сайлов комиссиясига тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказувчи 25 та округ сайлов комиссияларининг такрорий овоз бериш натижалари тўғрисидаги баённомалари ва қарорларига асосан:

 

– Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг 15 нафардан 11 нафари;

– Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 11 нафардан 2 нафари;

– Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 9 нафардан 4 нафари;

– Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг 10 нафардан 4 нафари ҳамда –  Ўзбекистон Экологик партиясининг 5 нафардан 4 нафари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати этиб сайландилар.

 

Дастлабки ҳамда такрорий овоз бериш натижасида, яъни сайловларнинг умумий якунларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар қуйидагича депутатлик ўринларига эга бўлдилар:

1. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси 53 та депутатлик ўрни;

2. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси 36 та депутатлик ўрни;

3. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси  24 та депутатлик ўрни;

4. Ўзбекистон Халқ демократик партияси 22 та депутатлик ўрни;

5. Ўзбекистон Экологик партияси 15 та депутатлик ўрнини эгаллашди.

06.01.2020 882