Буюк Британия Парламенти аъзоси Джон Гроган билан учрашув

 

2019 йилнинг 21 декабрь куни Ўзбекистонга сайловларни кузатиш мақсадида келган Буюк Британия Парламенти Палатаси аъзоси Джон Гроган Марказий сайлов комиссиясига ташриф буюрди.

Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари М.Истамов меҳмонни Марказий сайлов комиссияси, округ ва участка сайлов комиссиялари томонидан жорий йил 22 декабрда бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилган ишлар, миллий сайлов қонунчилиги ва амалиётини янада такомиллаштириш мақсадида қонун ҳужжатларига киритилган сўнгги ўзгартиш ва янгиликлар билан таништирди.

Мулоқот чоғида сайлов кампанияси очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг таклифига асосан сайловни кузатишда жами 825 нафар хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг кузатувчилари аккредитациядан ўтказилганлиги, 9 та халқаро ташкилот ва 41 та хорижий давлат вакиллари эканлиги таъкидланди.

Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам ўзаро фикр алмашилди.

 

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

21.12.2019 124