Роберт СЕКУТА: Жомбойликларнинг уюшқоқлиги, фаоллиги таҳсинга сазовор

Қонунчилик палатаси ва ҳудудий кенгашлар депутатлиги учун ўтказилаётган сайловлар қизғин тус олди. Кун ярмидаёқ умумий сайловчиларнинг 40 фоиздан ортиғи овоз бериб улгурди. Бу ўз навбатида, халқимизнинг сиёсий жараёнга бефарқ эмаслиги, сайловларнинг юқори савияда, уюшқоқлик билан ташкил этилганидан дарак беради. Буни мамлакатимизда бўлиб турган халқаро кузатувчи, экспертлар ҳам тасдиқлаяпти.

Жомбой туманига ташриф буюрган АҚШлик жамоат фаоли Роберт Секута бу борада ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Сўнгги йилларда мамлакатингизда амалга оширилган ислоҳотларни катта қизиқиш билан кузатяпман, - дейди Р.Секута. - Сиёсий жараённинг «Янги Ўзбекистон - янги сайловлар» шиори билан ўтаётгани эътиборга молик. Ўзим бевосита кузатган Жомбой туманидаги 277-, 289-, 309-сайлов участкаларида ҳам тадбир сифатли ўтаётганини эътироф этишим керак. Айниқса, аҳолининг уюшқоқлиги, фаоллиги таҳсинга сазовор. Барча номзодларга омад тилаган ҳолда кузатишни давом эттирамиз.

Жомбой тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

22.12.2019 121