Нуржан Шайлдабекова: “Демократик дебат халққа ким арзирли инсон эканлигини кўрсатишга ёрдам бера олди”

Халқаро матбуот марказида Сайлов-2019: МДҲ кузатувчилари миссияси бўлиб ўтяпти.

Унда куни кеча ўтказилган сайловда овоз бериш жараёнлари, аниқланган ва кузатилган ҳолатлар бўйича халқаро экспертлар муносабат билдирмоқда.

Нуржан Шайлдабекова (Қирғизистон):

- ШХТ, МДХ, Туркий тилли давлатлар ташкилоти доирасида жами 23 нафар қирғизистонлик кузатувчилар келган. Бунақа сайлов кодекси Қирғизистон қонунчилигида йўқ. Демократик дебат халққа ким арзирли инсон эканлигини кўрсатишга ёрдам бера олди. Янги форматдаги сайловлар билан табриклайман.

Дмитрий Кобицкий (Молдавия):

- Номзодлар орасида аёлларнинг ҳам борлиги қувонарли ҳол. ОАВ вакилларининг ҳам хизматини ижобий баҳолаш керак. Ўз вақтида аниқ ва шаффоф ёритганликлари учун.

Шунингдек, кузатувчилар ҳамма эшиклар очиқлиги, маълумотлар очиқлиги ва ўзбекча хушмуомалалик учун раҳмат айтишди.

23.12.2019 435