Хитой Халқ Республикаси кузатувчилар миссияси иштирокида брифинг

Жорий йилнинг 23 декабрь куни Марказий сайлов комиссияси халқаро матбуот марказида Хитой Халқ Республикаси кузатувчилар миссияси иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда ХХР Ташқи ишлар вазирлигининг махсус топшириқлар бўйича элчиси Гао Юйшэн нутқ сўзлади.

-“Кузатув натижаларига кўра, миссия Ўзбекистон Сайлов кодекси ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига мувофиқ, қонунчилик, демократик меъёрлар, транспарентлик ва адолатлилик билан ажралиб турадиган сайловлар муваффақиятли ўтказилди. Сайлов жараёнида қонун бузилиш холатлари аниқланмади. Барча сайловчиларнинг овоз бериш ҳуқуқи тўлиқ таъминланди. Биз албатта, Марказий сайлов комиисияси, ташқи сиёсат ва бошқа вазирлик ва идораларга кўмак учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз”-деди ХХР Ташқи ишлар вазирлигининг махсус топшириқлар бўйича элчиси Гао Юйшэн.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, хитойлик кузатувчилар Тошкент шаҳридаги 5 та сайлов участкасини кузатишди ва сайлов жараёнлари  барчаси сайлов қонунчилигига мос ўтаётгаанига гувоҳ бўлди.

23.12.2019 421