Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги кузатувчилар миссияси ўз хулосаларини маълум қилди

Марказий сайлов комиссияси халқаро матбуот марказида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги кузатувчилар миссияси иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда МДҲ ижрочи котиби Сергей Лебедев миссиянинг сайловларни кузатиш борасида хулосаларини эълон қилди.

Сергей Лебедев  МДҲ кузатувчилари 182 нафарни ташкил этганлигини, улар Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида, 2076 та сайлов участкаларида кузатувларни олиб борганлигини айтиб ўтди.

Эксперт Ўзбекистонда Сайлов кодекси қабул қилинганини, Олий Мажлисга номзод бўлганларнинг барчаси муносиб номзодлар эканини ва ташкилотчилик юқори савияда бўлганлигини эътироф этди. 22 декабрда ўтказилган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларига сайловлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва сайлов қонунчилигига мувофиқ, кўппартиявийлик асосида эркин, ошкора, рақобатбардош ва демократик сайловларнинг умумэътироф этилган тамойилларига кўра  ўтганлигини  қайд этди.

 

23.12.2019 414