Сурхондарёдан кимлар Олий Мажлис Сенати аъзолари этиб сайланди?

Термиз шаҳрида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. 
Қўшма мажлиснинг кун тартибига битта — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига Сурхондарё вилоятидан вакиллар сайлаш тўғрисидаги масала киритилди.

Сайлов кодексига мувофиқ, депутатлар яширин овоз бериш кабинасида Сенат аъзолигига номзодлар учун овоз бердилар. Овоз бериш натижаларига кўра, қўшма мажлисда ҳозир бўлган депутатларнинг 50 фоиздан кўп овозини олган 6 нафар номзод вилоятдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига сайланди.
Улар: 
1. Боболов Тўра Абдиевич, Сурхондарё вилояти ҳокими.
2. Бўтаева Бахтигул Абдураҳматовна, Қизириқ туманидаги 17- умумий ўрта таълим мактаби директори.
3. Қодиров Баҳодир Тўхтаевич, «Сурхон саноат қурилиш» компанияси бошқаруви раиси.
4. Сангинов Абдуғани Абдураҳмонович, «Ўзбекгидроэнергия» АЖ бошқаруви раиси.
5. Соатов Арзиқул Чоршанбиевич, ФЎЎБОФМБ Сурхондарё вилояти кенгаши раисининг кексалар ва фахрийлар билан ишлаш бўйича ўринбосари.
6. Тошқулов Абдуқодир Ҳамидович, Термиз давлат университети ректори. 

 

 

“Халқ сўзи ONLINE”.  Илҳом Раҳматов/Сурхондарё. 

17.01.2020 929