Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси

Жорий йилнинг 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов олиб борди.

 

Мажлис кун тартибидан  Р.Маматовни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб рўйҳатга олиш масаласи ўрин олди.

Аввал хабар берганимиздек, 2020 йил 16-17 январь кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига ўтказилган сайлов якунлари тўғрисидаги Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, маҳаллий Кенгашлар депутатларининг қўшма мажлислари баённомаларига асосан  17-январь куни Марказий сайлов комиссияси томонидан 84 нафар Олий Мажлис Сенати аъзолари рўйхатга олинди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17-январдаги  № ПФ-5918-сон Фармонига мувофиқ Сенатнинг 13 нафар аъзоси фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланди ҳамда улар ҳам Марказий сайлов комиссияси томонидан шу куннинг ўзида рўйхатга олинган эди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 январдаги ПФ-5921-сонли Фармонига биноан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 77-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 75-моддасига мувофиқ, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари - Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раиси Маматов Рахмат Тошназарович Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб тайинланганлиги муносабати билан, Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида Комиссия аъзолари “Р.Маматовни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб рўйхатга олиш тўғрисида”ги қарор лойиҳасини бир овоздан қуллаб қувватладилар ва қарор қабул қилинди.

 

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

 

24.01.2020 66