Озарбайжонда навбатдан ташқари сайловлар бўлиб ўтмоқда

Бугун 9 февраль куни Озарбайжон тарихида илк бора навбатдан ташқари сайловлар бўлиб ўтмоқда. Мамлакатнинг Миллий Межлис парламентига 125 нафар депутат 5 йил муддатга сайланади. Сиёсий тадбирлар 125 та сайлов округи ва 5573 та участкада ташкил этилган. Умумий рўйхатдан ўтган сайловчилар сони 5 млн 300дан ортиқ.

Айни пайтда Ўзбекистон делегацияси аъзолари хусусан, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси вакиллари ҳам сайловларда кузатувчи сифатида қатнашмоқда. Улар округ ва участкаларга ташриф буюриб сайловларнинг шаффоф ва очиқлигини, сайловчилар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда сайлов жараёнларига татбиқ қилинган замонавий ахборот технологиялари билан танишиб борадилар. 


Таъкидлаш жоиз, Миллий Межлис депутатлигига 1321 нафар номзод рўйхатга олинган, яъни ҳар бир ўрин учун 19 та сиёсий партиянинг 11 нафар номзоди кураш олиб боради. Номзодларнинг 295 нафарини аёллар ташкил этади. Озарбайжонда сиёсий тадбирларнинг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш мақсадида 2005 йилдан буён бармоқларни рангсиз сиёҳ билан белгилаш амалиёти қўлланиб келинмоқда.

Бунда сайловчилар чап қўлининг бош бармоғига комиссия аъзолари томонидан рангсиз сиёҳ суртилади ва улар ўзлари муносиб деб билган номзодга яширин овоз бериш орқали бюллитенга белги қўяди.  
Озарбайжон МСК томонидан 58 давлатнинг 59 халқаро ташкилотларидан бўлган 883 нафар хорижий кузатувчилар аккредитациядан ўтказилган. Шунингдек, жараёнларни 130 дан ортиқ чет эл ОАВ вакиллари ҳам кузатиб боришади.

09.02.2020 98