Ўзбекистон миллий сайлов тизимини янада демократлаштириш чора-тадбирлари белгиланмоқда

Ўзбекистон миллий сайлов тизимини янада демократлаштириш чора-тадбирлари белгиланмоқда. Президентнинг бу борадаги тегишли фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Ҳужжат лойиҳаси билан, мақоми, моддий-маиший, транспорт ва тиббий таъминот шарт-шароитларига кўра: Марказий сайлов комиссияси раиси – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерига тенглаштирилмоқда.

Таъкидланишича, парламентда ўз фракциясига эга бўлган сиёсий партиялар сайловларда иштирок этиш учун сайловчиларнинг қўллаб-қувватловчи имзоларини тўплаши шарт эмаслиги тўғрисидаги қоида ўрнатилиши мумкин.

Шунингдек, парламент сайловларида мажоритар тизимдан аралаш (мажоритар пропорционал) тизимига ўтиш масаласи ҳам ўрганиб чиқилади.

Шу билан бирга, қуйидаги тадбир ва лойиҳалар амалга оширилиши кўзда тутилган:

- “Ўзбекистон Республикаси сайлов қонунчилиги ва сайловларни ўтказиш тажрибасини янада такомиллаштириш” мавзусидаги халқаро конференциясини ташкиллаштириш;

- МДҲ доирасида Ҳамдўстликка аъзо давлатлар сайлов органлари раҳбарларининг Маслаҳат кенгашини тузиш ташаббусини илгари суриш;

- БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликдаги “2020-2021 йилларда Ўзбекистон сайлов жараёнларини қўллаб-қувватлаш” лойиҳасини амалга ошириш ва бошқалар.

Фармон лойиҳаси билан танишиш, фикр ва мулоҳазаларни билдириш жорий йилнинг 6 июнига қадар давом этади.

Ўз фикр мулоҳазаларингизни билдириш учун қуйидаги ҳаволага босинг.

21.05.2020 626