Рамазон ҳайити табриги

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси жамоаси мамлакатимиздаги ва хориждаги барча мўмин-мусулмонларни халқимизнинг эзгулик, хайру саховат ва меҳр-оқибат байрами - муборак Рамазон ҳайити билан самимий табриклайди.

 

Ушбу улуғ айём кунларида қилаётган эзгу орзуларимиз, тоат-ибодатларимиз ва дуоларимизни Аллоҳ таоло ижобат этиб, барчамизни имон-эътиқод, меҳр-оқибат, садоқатда доим собит,  эл-юртимизда мустаҳкам қарор топган тинчлик-осойишталик ва қут-баракани бардавом қилсин!

 

Барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, оилавий бахт тилаймиз!

Ватанимизни, халқимизни, мусулмон умматини бало-қазолардан Ўзи асрасин!

Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!

 

Марказий сайлов комиссияси

жамоаси.

 

 

24.05.2020 698