Фидойи касб эгалари

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси мамлакатимиздаги барча оммавий ахборот воситалари ходимларини касб байрами -27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий муборакбод этади.

Жамиятимизда демократик қадриятларни қарор топтириш, фуқароларимизнинг конституциявий ҳуқуқларини, жумладан, сайлов ҳуқуқини таъминлаш, дунёда ва мамлакатимизда содир бўлаётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар, воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор ва ҳаққоний ахборотларни оммага тезкорлик билан етказишда журналистларнинг захматли меҳнати мужассам. Бу фидокорона меҳнатни давлатимиз ва  халқимиз ҳамиша юксак қадрлайди.

Журналистлик касбини ардоқлаб келаётган барча ижоркорларга, оммавий ахборот воситаларининг барча ходимларига узоқ умр, сиҳат- саломатлик, бахт-саодат ва ижодий ишларида юксак парвозлар тилаймиз.

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

27.06.2020 131