Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига

Атоқли давлат ва жамоат арбоби, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси – Ўзбекистон Республикаси Сенати Раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Тажетдинович Ерниязовнинг  73 ёшда вафот этгани тўғрисидаги хабар барчамизни чуқур қайғуга солди.

Муса Ерниязов қарийб ярим асрлик меҳнат фаолияти мобайнида қаерда ва қайси лавозимда ишламасин, моҳир ташкилотчи, улкан салоҳиятли раҳбар, халқпарвар, ватанпарвар инсон сифатида эл-юртимизнинг юксак ҳурмат-эътиборига сазовор бўлган эди.

Унинг фидокорона  меҳнатлари самараларини  қорақалпоқ диёрида кейинги йилларда барча йўналишларда бўлгани каби Қорақалпоғистоннинг сайлов тизими ва сайлов қонунчилигини ривожлантириш, мамлакатимизда парламентаризмни янада  равнақ топтириш борасида амалга оширилган улкан ўзгаришларда ҳам яққол кўриш мумкин.  

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Муса Ерниязовнинг  вафоти муносабати билан Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесига, марҳумнинг оила аъзолари, бутун қорақалпоқ халқига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Муса Ерниязовнинг  порлоқ хотираси қалбларимизда бир умр сақланиб қолади.

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссияси

01.08.2020 144