Белгия Қироллигида нашр этилувчи журналнинг махсус сони Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланди

Белгия қироллигида нашр этиладиган “Diplomatic World” журналининг навбатдаги махсус сони  Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланди.
  
Унда Ўзбекистон Республикасининг жадал ривожланиши, ислоҳотлар самараси, Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида икки томонлама ҳамкорлик, Европа Иттифоқи экспертларининг эътирофи ҳамда 2019 йил Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтган сайлов натижалари ҳақида атрофлича сўз юритилган.

Журнал саҳифаларидан Марказий сайлов комиссияси аъзоси Гулноза Исмаилова иштирокидаги суҳбат ҳам ўрин олган.

Батафсил: https://www.yumpu.com/en/document/read/63837607/diplomatic-world-special-uzbekistan

28.08.2020 325