Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги ўн учинчи сессияси ўтказилди

Жорий йилнинг 28 август куни Самарқанд вилоят ҳокимлигида халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги ўн учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия доирасида халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси таркибига ўзгартиш киритиш, халқ депутатлари вилоят Кенгашида бўшаб қолган ўринларга сайлов ўтказиш каби масалалар кўриб чиқилди.

Муҳокамалардан сўнг, Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси таркибига ўзгартиш киритиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилинди.

Унга кўра, вилоят сайлов комиссияси ўринбосари Р.Данияров ҳамда Вилоят сайлов комиссияси котиби А.Бурибоевлар бошқа ишга ўтганлиги сабабли лавозимидан озод қилинди. Шундан келиб чиқиб, Вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.Маманазаров, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилояти Кенгаши бош мутахассиси Ж.Турсунбоев вилоят сайлов комиссияси аъзолигига тавсия этилди.  

Шунингдек, халқ депутатлари вилоят Кенгашида бўшаб қолган ўринларга сайлов ўтказиш масаласи ҳам ўртага ташланди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 24-моддаларига ва Сайлов кодексининг 19, 93-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги 1033-сонли “COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига асосан Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарори қабул қилинди.

Унга мувофиқ, Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг бўшаб қолган
35-Мирбозор ва 50-Дўстлик сайлов округларида депутатлар сайлови 2020 йил
4 октябрь куни ўтказилиши белгилаб олинди. Бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайлови қонун талабларига биноан ўтказилиши қайд этилди.

Сессияда халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

 

Марказий сайлов комиссияси

 Матбуот хизмати

28.08.2020 168