Тожикистонда 5 та партия президентлик сайловлари учун ўз номзодини тақдим этди

2020 йилнинг 11 октябрь куни Тожикистонда президентлик сайловлари бўлиб ўтади. Тожикистонда 7 та сиёсий партия мавжуд, шундан 5 таси президентлик сайловларида иштирок этиш учун ўз номзодларни кўрсатди.  Қуйида партияларнинг илгари сураётган номзодлари билан танишишингиз мумкин.

Тожикистон Халқ демократик партиясидан номзод - Тожикистоннинг амалдаги Президенти Эмомали Раҳмон
Тожикистон Aграр партиясидан номзод - партия раиси Рустам Латифзода
Тожикистон Социалистик партиясидан номзод - партия раиси Aбдуҳалим Ғаффоров
Тожикистон Демократик партиясидан номзод - партия раиси Саиджафар Усмонзода
Тожикистон Иқтисодий ислоҳотлар партиясидан номзод - партия раиси Рустам Раҳматзода 

Эртага 5 сентябрь куни Тожикистон Коммунистик партияси сайловолди қурултойини ўтказади. Қурултойда партия ўз номзодини тасдиқлаши кутилмоқда. 
Тожикистон Социал-демократик партияси эса президентлик сайловларида иштирок этмаслигини эълон қилди.

04.09.2020 106