Россияда 3 кун давомида турли даражадаги сайловлар бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 13 сентябрь куни Россия Федерациясида янги қонунга асосланган Ягона сайлов куни бўлиб ўтади.  Мазкур сана сайлов кунининг охирги санаси бўлиб, муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари  11 ва 12 сентябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган.  Бу ҳақида Россия МСК Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидлаш жоиз, шу йилнинг июль ойи охирида РФ Давлат думаси сайлов қонунчилигига бир қатор ўзгартиришлар киритди. Унга кўра, сайлов ва референдумларда уч кундан ошмаган холда овоз бериш имконияти яратилди.

Россия Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, сайловларнинг уч кун давом этиши мамлакатдаги эпидемиологик вазият билан боғлиқ. Сайловдан бир кун олдин ва сайлов куни яъни 12-13 сентябрь кунлари ташвиқот олиб бориш ман этилади. Мазкур тартиб фақатгина жорий сайловларда қўлланилади.  Кейинги сайловлар қабул қилинган қонун асосида ўтказилиб, сайловга бир кун қолганда сукунат куни эълон қилинади.

Қайд этиш керак, ҳафта охирида Россиянинг 83 та ҳудудида турли даражадаги сайловлар бўлиб ўтади. Шунингдек, 18 та ҳудуд фуқаролари Россия Федерацияси губернаторларини сайлайди.  

Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати

08.09.2020 168