Чехияда Сенат ва ўлкаларга сайловларнинг биринчи босқичи бўлиб ўтади

Чехия президенти Милош Земан  қарорига биноан, COVID-19 билан касалланган ёки коронавирусга чалинишда гумон қилиниб, вақтинча мажбурий карантинда қолаётган Чехия фуқаролари 2020 йилнинг 30 сентябрь ва 1 октябрь кунлари Сенат ва ўлкаларга бўлиб ўтадиган сайловларда иштирок этишлари мумкин. Бу ҳақида Чехия халқаро жамоат радиоси “Radio Praga” хабар бермоқда. Сенаторлар сайловининг иккинчи турида кейинчалик, яъни бир хафтадан сўнг овоз бериш мумкин бўлади.

Карантиндаги фуқароларнинг овоз беришда иштирок этиш имкониятлари махсус қонун билан белгилаб қўйилган. Сайловчилар махсус  сайлов пунктларида ўз автомашиналаридан чиқмаган ҳолда овоз беришлари  ёки махсус сайлов комиссияси карантинда бўлган фуқаролар ёнига кўчма сайлов қутиси билан ташриф буюриши мумкин.

2020 йилнинг 2-3 октябрь кунлари Чехия Республикасида Сенат ва ўлкаларга сайловларнинг биринчи босқичи бўлиб ўтади. Иккинчи босқич эса бир ҳафта ўтгач амалга оширилади.

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

11.09.2020 83