Россия Федерациясида Ягона сайлов куни бўлиб ўтди

Россия Марказий сайлов комиссияси раиси Элла Памфилова 2020 йил 13 сентябрь куни соат 21.00да Россиядаги барча сайлов участкаларида, шу жумладан Калининград вилоятида жойлашган участкаларда овоз бериш ўз ниҳоясига етганлигини, сайлов комиссиялари сайловчиларнинг овозларини санаш жараёнини бошлаганлигини эълон қилди.

Элла Памфилова сайлов комиссиялари аъзоларини овоз бериш натижаларини чиқаришга шошилмасликка, овоз бериш натижаларини кутишга ва агарда мавжуд бўлса, барча шикоятларни атрофлича кўриб чиқишга чақирган. Комиссия раҳбари ўз сўзида овоз беришнинг дастлабки натижалари тўғрисидаги маълумотлар Россия Марказий сайлов комиссиясининг Aхборот марказидаги панелларда акс эта бошлаганлигини ва овоз беришнинг дастлабки натижаларига кўра муайян тенденцияларни кўриш мумкинлигини айтиб ўтган.

Элла Панфилова Россиянинг Европа қисмидаги кўпчилик сайлов участкаларида овоз бериш натиждалари тунги соат иккилар атрофида кутилаётганлигини маълум қилди. 2020 йил 3 сентябрь куни Россия МСКнинг Ахборот марказида Ягона сайлов кунида инновацион технологияларни қўлланилиши, хусусан масофадан туриб электрон овоз бериш жараёнлари дастлабки сарҳисоб қилинди. Россия Федерациясининг Рақамли ривожланиш, алоқа ва оммавий коммуникациялар вазири Максут Шадаев муҳокамалар жараёнида масофадан электрон овоз бериш амалга ошганлигини қайд этиб ўтди.

Вазирнинг сўзларига кўра, сайловчилар томонидан овоз беришнинг ушбу шакли, яъни масофадан электрон овоз беришга Россиянинг Курск ва Ярославл вилоятларида ниҳоятда талаб юқорилигини кўрсатди. Барчаси режага мувофиқ амалга ошганлигини, бу янги шаклда овоз бериш жараёнида ҳеч қандай тизимли муаммолар юз бермаганлиги қайд этилди.

Маълумотларга кўра, Курск вилоятида еттинчи чақириқ Россия Федерацияси Федерал Мажлисининг Давлат Думаси депутатларининг қўшимча сайловларида рўйхатдаги сайловчиларнинг 90,59%, Ярославл вилоятида - 91,54% овоз беришда иштирок этган. Россия Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Николай Булаевнинг қайд этишича, интернет орқали деярли 30 минг нафар  сайловчи овоз берган. Бу сайловчилар рўйхатига киритилган сайловчиларнинг қарийб 7 фоизини ташкил этган.

“Ростелеком” ҲАЖ Президенти Михаил Осеевскийнинг билдиришича, электрон овоз бериш тизими унинг ишини бузиши мумкин бўлган ҳеч қандай киберҳужумларга дуч келмаган. “Масофадан электрон овоз беришда ҳеч қанақанги сезиларли омиллар юз бермади”, деб таъкидлаган у.

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

14.09.2020 193