Японияда Ёшиҳиде Суга Бош вазир этиб сайланди

Япониянинг ҳукмрон Либерал Демократик Партиясидан 71 ёшли номзод Ёшиҳиде Суга Бош Вазир этиб сайланди. ЛДП парламентда кўпчилик ўринга эга бўлгани учун, Ёшиҳиде Суганинг Бош вазир этиб сайланиши кафолатланган эди.

Ёшиҳиде Суга 2021 йил сентябрь ойида бўлиб ўтадиган навбатдаги умумий сайловгача ҳукуматни бошқаради.

Собиқ ҳукумат раҳбари Синдзо Aбэ 28 август куни соғлиғи сабабли истеъфога чиқди. Суга илгари Япония Вазирлар маҳкамасида котиб бўлиб ишлаган.  Депутатлар ва ЛДПнинг минтақавий лидерлари иштирок этган сайловда Суганинг номзодини ёқлаб 534 кишидан 377 таси овоз берди.

Парламентда Бош вазир номзодини тасдиқлаш маросими чоршанба куни бўлиб ўтади.

2012 йилдан буён ҳукуматни бошқариб келаётган Синдзо Aбэ замонавий Япония тарихида ҳукуматни энг узоқ бошқарган Бош Вазир сифатида қолди. 65 ёшли давлат арбоби ошқозон ичак яллиғланиши билан касалланган.  Собиқ Бош вазир касаллиги туфайли қарорлар қабул қилишга қийналаётганлигини айтиб, Япония фуқароларидан узр сўраган. Синдзо Aбэнинг айтишича касаллик сўнги пайтларда кучайган.

Ҳукумат раҳбари лавозимига Ёшиҳиде Сугадан ташқари ЛДП лидерларидан бири собиқ Япония Ташқи ишлар вазири Фумио Кисида ва ЛДП Бош котиби, собиқ Мудофаа вазири Сигеру Исибаларнинг номзодлари кўрсатилган эди.

Фото: REUTERS

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

15.09.2020 82