Фарғона вилоятида ҳам  сайловлар ўтказилмоқда

Жорий йилнинг 11 октябрь  куни Фарғона вилоятида Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларида бўшаб қолган ўринлар учун сайловлар  ўтказилмоқда.

Ҳусусан, халқ депутатлари вилоят Кенгаши учун 3 та округда 1-Жомий (Фарғона шаҳар), 30-Хонобод (Ёзёвон тумани), 40-Пахтакор (Қўштепа тумани) округларида ва туман, шаҳар Кенгашларида бўшаб қолган ўринлари учун 13 та округда яъни Марғилон шаҳрининг 4-Дўстлик, 23-Ёвқочар, Қувасой шаҳрининг 15-Зийнат, Қўқон шаҳрининг 10-Исфара гузари, 19-Саодат, Данғара туманининг 26-Таптиқсарой, Ёзёвон туманининг 10-Сойбўйи, 30-Янгиобод, Олтиариқ туманининг 23-Галасой, Қўштепа туманининг 4-Қумтепа, 12-Қўрғонча, Риштон туманининг 16-Қайрағоч, Сўх туманининг 10-Обишир, 15-Демурсад, 23-Тул, 25-Ғазнов, Тошлоқ туманининг 21-Найман, Фарғона туманининг 26-Хуроба сайлов округларида сайловлар бўлиб ўтмоқда.

Сайловлар Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги 1033-сонли қарорига асосан бўлиб ўтмоқда. Сайловлар пандемия шароитида ўтказилаётгани сабабли, барча сайлов участкаларига тиббиёт ходимлари, жамоат тартибини ва хавфсизлигини сақлаш учун масьуллар бириктирилган.

Сайлов жараёнлари соат 8-00 дан кечки соат 20-00 га қадар давом этади.

11.10.2020 92