Навоий вилоятининг шаҳар ва туманларида ҳам сайлов жараёнлари бошланди

Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6,24-моддаси, Сайлов кодексининг 93-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги 1033-сонли қарорига хамда туман ва шаҳар Кенгашларининг  қарорларига асосан Халқ депутатлари Зарафшон шаҳри, Навбаҳор, Конимех ва Томди туманлари Кенгашига бўшаб қолган ўринларга сайлов жараёни бошланди.

 

Сайловлар пандемия шароитида ўтказилаётгани сабабли,  барча сайлов  участкаларига тиббиёт ходимлари, жамоат тартибини ва хавфсизлигини сақлаш учун масьуллар  бириктирилган.

18.10.2020 64