Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти, шаҳар ва туманлар Кенгашларида бўшаб қолган ўринлар учун сайловлар бўлиб ўтмоқда

Жорий йилнинг 18 октябрь куни халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 3 та округида, шаҳар ва туманлар Кенгашларининг эса 8 та округларида бўшаб қолган ўринлар учун сайловлар бўлиб ўтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сайловни тайинлаш ҳақидаги қарор қабул қилинишидан аввал 12 та сайлов округи ҳудудининг эпидемиологик харитаси ишлаб чиқилиб, махсус комиссиянинг хулосаси олинган.

 

Бўлиб ўтаётган сайловларда Сайлов кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги 1033-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда белгиланган меъёрлар, шунингдек, карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ўтказишга алоҳида эьтибор қаратилган.

Жумладан, ҳар бир участка сайлов комиссиясида сайловчилар ва сайлов ташкилотчиларини ҳимоя воситалари билан таъминлаш, уларни касаллик юқтириб олишини олдини олишга қаратилган чора - тадбирлар белгиланган.

 

 

 

 

18.10.2020 56