Грузияда бўлиб ўтган парламент сайловларининг дастлабки натижалари эълон қилинди

Грузия Марказий сайлов комиссияси жорий йилнинг 31 октябрь куни мамлакатда бўлиб ўтган парламент сайловлари бўйича дастлабки натижаларни эълон қилди.

Шундай қилиб, етакчи ўринни “Грузия орзуси-Демократик Грузия” партияси эгаллади. Партия учун 48, 05 фоиз  сайловчи овоз берган. Мухолиф партия – “Ягона миллий ҳаракат” блоги 27,07 фоиз сайловчиларнинг овозини қўлга киритди.

Сайлов участкасидан олинган овозлар қайта ишлангандан сўнг  Грузия парламентига кирадиган партия ва блоглар номи маълум бўлди. Улар “Грузия орзуси”, “Ягона миллий ҳаракат”, Европача Грузия”, “Ватанпарварлар Альянси”, “Лело”, “Агмашенебели стратегияси”.

МСК раиси Тамар Жваниянинг сўзларига кўра, сайловлар тинч муҳитда бўлиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз Грузияда парламент сайловлари аралаш тизим асосида ўтказилди. Сайловларда жами 48 та партия ва 2 та блог иштирок этган. Грузия парламенти таркиби 4 йилга сайланди.

01.11.2020 86