Сиёсий партияларнинг сайловларда ташқи реклама ва электрон мониторлардан бепул фойдаланиш тартиби бекор бўлиши мумкин

2019 йилги сайловларда ОАВда, Интернет саҳифаларида ва ижтимоий тармоқларда сиёсий партиялар ва уларнинг номзодларига оид жами 141 952 та ташвиқот материаллари эълон қилинди.

Кўргазмали, аудиовизуал ва бошқа ташвиқот материалларини тарқатиш учун барча туманлар ва шаҳарлар бўйлаб ҳар бир партия учун 225 донадан жами 1 120 та ташқи реклама воситалари, шунингдек ташвиқот роликларини жойлаштириш учун 70 та электрон монитор бепул ажратилди.

 ЎзР МСК томонидан тенгликка риоя қилган ҳолда сиёсий партияларга ташқи реклама воситалари ва электрон мониторларни бепул ажратиш амалиёти партия ва номзодлар томонидан сайловолди ташвиқоти тадбирларининг ўхшашлиги ва бир хиллигига сабаб бўлмоқда.

Навбатдаги сайловларда ушбу амалиётдан воз кечиш орқали сайловолди ташвиқотининг хилма-хиллигига имкон яратиш.

05.11.2020 198