Қашқадарё вилоятида бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловлар ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги 1033-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг 2020 йил 27 октябрдаги 70-15/16-сонли қарорига асосан 2020 йил 29 ноябрь куни 20-Дашт сайлов округида ҳамда халқ депутатлари  Қарши шаҳри, Деҳқонобод, Қамаши ва Миришкор туманлари Кенгашларининг қарорларига асосан 2020 йил  15 ноябрь куни 28-Дилкушо, 28-Оққишлоқ, 9-Гулшан ва 14-Айзобод округларида бўшаб қолган депутатлик ўринларга сайловларни ўтказиш белгиланди.

 

Бугунги кунда сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича  вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиялари, округ ва участка сайлов комиссия раислари ва аъзолари иштирок этиб, уларга сайловларни Сайлов кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги 1033-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда белгиланган меъёрларга мувофиқ, шунингдек, карантин қоидаларига қатъий амал қилинган ҳолда ўтказиш бўйича барча зарурий чоралар кўрилмоқда.

 

14.11.2020 114