Тожикистондаги сайловларни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси бошчилигидаги делегация ҳам кузатиб бормоқда

Аввал хабар берганимиздек, 2020 йил 11 октябрда Тожикистонда президентлик сайловлари бўлиб ўтади.  Сайловларда 150 дан зиёз халқаро кузатувчи иштирок этиши кутилмоқда.

Сайлов жараёнларини халқаро кузатувчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси бошчилигидаги делегация ҳам кузатиб бормоқда.

Жорий йилнинг 10 октябрь куни  Тожикистон Республикаси Сайлов ва референдумларни ўтказиш бўйича марказий комиссиясида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси бошчилигидаги делегация иштирокида учрашув бўлиб ўтди. 

Мулоқот давомида Тожикистон Республикаси Сайлов ва референдумларни ўтказиш бўйича марказий комиссияси раиси Бахтиёр Худоёрзода президентлик сайловларини ташкил этиш ва уни ўтказиш борасида олиб борилаётган ишларга тўхталиб ўтди. 

Ўзбекистон делегацияси аъзолари сайлов округлари ва сайлов участкаларида санитария ҳолатларини яхшилаш бўйича кўрилган тадбирларни юқори баҳолади ва ушбу сиёсий кампанияда муваффақиятлар тилаб қолди.

10.10.2020 15