Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгашига бўшаб қолган депутатлик ўринлари учун сайловлар бўлиб ўтмоқда

Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгашига  бўшаб қолган 5 та округда  овоз бериш  жараёнлари давом этмоқда.

Қайд этиш жоиз, сайловларни ўтказишда сайловчилар ва сайлов ташкилотчилари касаллик юқтириб олишининг олдини олиш мақсадида сайлов тадбирлари санитария-эпидемиологик ва тиббий нуқтаи назардан хавфсизлик талабларига тўла амал қилган ҳолда амалга оширилди.

Хусусан, сайловларга тайёргарлик давомида  МСК қарори талабларига асосан сайловлар ташкилотчилари ва қатнашчиларини Короновирус касаллигини юқтириб олишларини олдини олиш мақсадида санитария карантин қоидаларига қатъий риоя қилиниши йўлга қўйилди. Барча қатнашчилар ҳимоя воситалари ва дезинфекция воситалари билан таъминланди.

 

 

27.12.2020 110