Табриклаймиз!

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг фармонларига мувофиқ, мустақиллигимизнинг 29 йиллиги арафасида бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган эди.

Шу кунларда жойларда давлатимизнинг ана шу юксак мукофотларини соҳибларига топширишга бағишланган тантанали  маросимлар бўлиб ўтди. Мукофотланганлар сафида   Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиснинги ўринбосари М.Истамов ҳам бор. Унга “Содиқ хизматлари учун” медали тантанали равишда топширилди.

Ҳамкасбимизни Ватанимизнинг юксак давлат мукофотига сазовор бўлгани билан самимий табриклаймиз! 

28.12.2020 96