1999 йил 10 декабр Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис депутатлигига сайлов

1999 йил 10 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис депутатлигига сайлов ўтказилган.

Олий Мажлис сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун Республика бўйича:

250 та округ сайлов комиссияси 7723 та участка сайлов комиссияси тузилган.

Сиёсий партиялар, ҳокимят вакиллик органлари ва сайловчиларнинг ташаббускор гуруҳлари томонидан кўрсатилган номзодлардан 1010 нафар номзод сайлов бюллетенларига киритилган.

Республика бўйича 12 миллион 692 минг 202 нафар киши сайловчи сифатида рўйхатга киритилган. Шундан 95,03 фоизи овоз беришда иштирок этган. 250 та округнинг барчасида сайловчилар овоз беришда иштирок этганлиги такидланиб, уларда ўтказилган сайловлар ҳақиқий деб топилди. Овоз бериш натижаларига кўра 184 та сайлов округида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатлари сайланган. Улар орасида:

«Адолат» социал-демократик партиясининг – 9 нафар

«Ватан тараққиёти» партиясининг – 9 нафар

«Миллий тикланиш» демократик партиясининг – 6 нафар

Фидокорлар миллий демократик партиясининг – 19 нафар

Халқ демократик партиясининг – 32 нафар

Ҳокимят вакилиллик органларининг – 98 нафар

Сайловчилар ташаббускор гуруҳларининг – 11 нафар вакили бор.

Сайланганлардан 11 нафари хотин-қизларни ташкил этган.

Республика бўйича 66 сайлов округида депутатликка номзодлардан ҳеч қайси бири овоз беришда иштирок этган сайловчилар ярмидан кўпининг овозини ололмаганʼ. Шу сабабли энг кўп овоз олган икки нафар номзодлар ўртасида такрорий овоз бериш 19 декабрь, якшанба куни ўтказилган.

10.12.1999 46