2002 йил 27 январ Ўзбекистон Республикаси референдуми ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 6 декабрдаги Қарорига ҳамда «Ўзбекистон Республикаси референдуми тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ 2002 йил 27 январ куни мамлакатимиз бутун ҳудудида кенг демократик асосда Ўзбекистон Республикаси референдуми ўтказилди. 
Овоз бериш куни референдум участкаларида 32 та хорижий давлат, қатор халқаро ташкилотлар, оммавий ахборот воситаларининг 130 дан зиёд кузатувчилари, шунингдек сиёсий партиялар ва фуқароларнинг ташаббускор гуруҳларининг кузатувчилари ҳозир бўлдилар. 
Овоз берувчилар рўйхатига киритлган 13 миллион 266 минг 602 нафар фуқародан референдумда 12 миллион 113 минг 70 нафар фуқаро қатнашди, бу 91,58 фоизни ташкил этади.  

Референдум натижаларига кўра «Сиз келгуси чақириқ Ўзбекистон Республикаси парламенти икки палатали қилиб сайланишига розимисиз?» деган биринчи саволга овоз беришда иштирок этган фуқароларнинг 11 млн 344 минг 242 нафари ёки 93,65 фоизин ёқлаб, 768 минг 828 нафари ёки 6,35 фоизи қарши овоз берган.
«Сиз Ўзбекистон Республикаси Президентининг конституциявий ваколат муддатини беш йилдан етти йил қилиб ўзгартиришга розимисиз?» деган иккинчи саволга овоз беришда иштирок этган фуқароларнинг 11млн. 117 минг 841 нафари ёки 91,78 фоизи ёқлаб, 995 минг 229 нафари 8,22 фоизи қарши овоз берди. 

27.01.2002 35