2004 йил 26 декабр Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайлови

2004 йил 26 декабрдаги сайлов ва 2005 йил 9 январдаги такрорий овоз бериш натижаларига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг барча – 120 депутати сайланди ва рўйхатга олинди. 
Сайловларда 489 депутатликка номзод, шу жумладан, сиёсий партиялардан – 435 киши ва сайловчиларнинг ташаббускор гуруҳларидан – 54 киши иштирок этди. 2004 йил 26 декабрдаги асосий сайловда 12 млн. 197 минг159 нафар (85,1 фоиз) сайловчи, 2005 йил 9 январь куни ўтказилган такрорий сайловларда 5 млн. 400 мингдан ортиқ киши ёки такрорий овоз беришда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган сайловчиларнинг қарийб 80 фоизи қатнашди. 

Сайлов натижасида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сайловчиларининг энг кўп овозини олди, бу партиядан депутатларнинг 34,2 фоизи сайланди; Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан депутатларнинг 23,3 фоизи сайланди. Шунингдек Фидокорлар партиясининг 18 аъзоси, «Миллий тикланиш» партиясининг 11 аъзоси, «Адолат» партиясининг 10 аъзоси Қонунчилик палатасига сайланди. 
Округларнинг деярли 77 фоизида бир депутатлик мантади учун 4 тадан 6 тагача номзод кураш олиб борди. Жумладан, 55 та сайлов округида бир депутатлик мандати учун тўрттадан, 32 та округда бештадан, 5 та округда олтитадан номзод курашди. Бундан ташқари, 5 та сайлов округида бир депутатлик мандати учун иккитадан, 23 та округда учтадан номзод баҳслашди.

Сайлов компанияси жараёнини мамлакатимизнинг 493, хорижнинг 107 оммавий ахборот воситаси ёритиб борди. Сайловда дунёнинг 40 га яқин мамлакатидан 228 хорижий кузатувчи, жумладан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти кузатувчилари миссиялари қатнашди. 

26.12.2004 40