2007 йил 23 декабр Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлови

2007 йил 23 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов бўлиб ўтди. Ушбу сайловда 16 млн. 297 минг 400 нафар сайловчи рўйхатга олинди. Шундан 14 млн. 765 минг 444 нафари ёки 90,6 фоизи овоз беришда иштирок этди. Сайлов натижаларига кўра: Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Ислом Абдуғаниевич Каримовга 13 миллион 8 минг 357 нафар сайловчи ёки сайловда иштирок этган сайловчилар умумий сонининг 88,1 фоизи овоз берди. Ўзбекистон Халқ-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Аслиддин Ашурбоевич Рустамовга 468 минг 64 нафар сайловчи ёки овоз беришда иштирок этган сайловчилар умумий сонининг 3,17 фоизи, сайловчилар ташаббускор гуруҳидан кўрсатилган номзод Акмал Холматович Саидовга 420 минг 815 нафар сайловчи ёки овоз беришда иштирок этган сайловчилар умумий сонининг 2,85 фоизи, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Дилором Ғофуржоновна Тошмуҳамедовага 434 минг 111 нафар сайловчи ёки овоз беришда иштирок этган сайловчилар умумий сонининг 2,9 фоизи овоз берди. «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонуннинг 14, 35-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Ислом Абдуғаниевич Каримовни Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланди, деб ҳисоблаш ҳақида қарор қабул қилди.

23.12.2007 52