2015 йил 29 март Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлови

2015 йил 29 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси округ сайлов комиссияларидан келган баённомаларга асосан 2015 йил 29 март куни бўлиб ўтган сайловда сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 798 минг 52 нафардан 18 млн. 942 минг 349 нафар сайловчи овоз беришда иштирок этгани аниқланди. Бу рўйхатга киритилган сайловчилар умумий сонининг 91,08 фоизини ташкил этади.

Овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 17 млн. 122 минг 597 нафари ёки 90,39 фоизи Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Ислом Абдуғаниевич Каримовни ёқлаб овоз берди. Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан партиясидан кўрсатилган номзод Акмал Холматович Саидовга – 583 минг 309 нафар сайловчи ёки 2,92 фоизи, Ўзбекистон  Халқ демократик партиясидан кўрсатилган номзод Ҳотамжон Абдураҳмонович Кетмоновга 552 минг 309 нафар сайловчи ёки 2,92 фоизи, «Адолат» социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Наримон Мажитович Умаровга 389 минг 24 нафар сайловчи ёки 2,05 фоизи овоз берди.

Америка, Европа, Осиё ва Африканинг 43 та давлатидан ва бешта халқаро ташкилотдан: Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси ва Ислом ҳамкорлиги ташкилотидан 299 нафар кузатувчи иштирок этгани сайлов компанияси демократик ва шаффоф ўтганлигининг ёрқин далилидир. Сайлов жараёнини мониторинг қилишда сиёсий партиялардан 35 мингдан ортиқ кузатувчилар ҳам иштирок этди.

Президент сайловини мамлакатимизнинг қарийб 600 та ва 180 дан зиёд хорижий оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, қарийб 180 та хорижий ва миллий интернет нашрлари ёритиб борди. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази ва ҳудудий матбуот марказлари томонидан мамлакатимиз ва чет элнинг 980 нафардан ортиқ журналистлари иштирокида сайлов компаниясининг муҳим босқичларига бағишланган 70 дан ортиқ матбуот анжуманлари, брифинглар ва онлайн брифинглар ўтказилди. Мамлакатимиз ва чет эл оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ 12750 дан зиёд мақола ва ахборот материаллари, кўрсатув ҳамда эшиттиришлар эълон қилинди.

29.03.2015 66