Сайлов қонунчилигида қандай ўзгаришлар бор?

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Ўзтемирйўлназорат” инспекциясида Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси билан ҳамкорликда миллий сайлов қонунчилигидаги янгиликлар ва уларнинг моҳиятига бағишланган ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди. Унда инспекция марказий аппарати, Тошкент филиали ходимлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

http://xs.uz/upload/post/2019/10/30/79cf73884745ae7d6098b552fee003e61030.jpg

Маълумки Марказий сайлов комиссияси томонидан 2019 йил 11 октябрь куни “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги”ни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Унга мувофиқ, жорий йилнинг 20 октябридан 20 ноябрига қадар мамлакатимизда “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги”ни ўтказиш белгиланган. “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги”ни “Ўзтемирйўлназорат” инспекциясида ҳам юқори даражада ўтказиш мақсадида ташкил этилган тадбирда инспекция ходимлари ҳуқуқий билимларини янада мустаҳкамлаб олишга муваффақ бўлишди. Семинарда 2019 йилнинг 25 июнидан амалиётга жорий этилган Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси мазмун моҳияти, миллий сайлов қонунчилигимиздаги сўнгги ўзгаришлар,уларни амалиётда қўллаш тартиби, сайловлар орқали фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги бевосита иштироки ҳақида сўз юритилди. Жумладан, олдинги сайловлардан фарқли равишда бу гал сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати шакллантирилганлиги, Депутатликка номзодларга қўйилган талаблар, Сайлов комиссиялари фаолиятини молиялаштириш борасида маълумот берилди.

http://xs.uz/upload/post/2019/10/30/5861018a8bce479b01bf25541028e2f71030.jpg

Шунингдек, Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармони ва унга мувофиқ 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури борасида амалга оширилаётган кенг кўламдаги ишлар, мазкур иллатни олдини олишда фуқароларнинг муҳим ўрни борасида ҳам атрофлича тўхталиб ўтилди.

http://xs.uz/upload/post/2019/10/30/7469caf712a6762487be51b790aeae9e1030.jpg

Тадбирда “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олишди. Бу каби ҳуқуқий тарғибот тадбирлар инспекциянинг ҳудудий филиалларида давом эттирилади.

Фирдавс Хайриддинов

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси бошлиғининг

матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари

бўйича маслаҳатчиси

(Халқ сўзи )

30.10.2019 567