Бўлажак дипломатлар билан учрашув

Марказий сайлов комиссиясининг қарорига асосан 2019 йил 20 октябрдан 20 ноябрга қадар “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” учрашувлари қизғин давом этмоқда. Мазкур тадбирларга аҳоли ва айниқса ёшларни ҳам жалб этишга асосий эътибор қаратилган.

2019 йил 30 октябрь куни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабалари билан сайлов қонунчилиги тарғиботи учрашуви ўтказилди.

Учрашувда талаба ёшларга Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг қабул қилиниши ва унда белгиланган сайлов ўтказишнинг муҳим тамойиллари, сайлов комиссиялари тизими ва уларнинг ваколатларини амалга ошириш йўллари, депутатликка номзодлар ва уларнинг сайловолди ташқивоти ўтказишда сайлов комиссиялари вазифалари, сайловчининг овоз бериши тартиби, ёшларни сайловда иштироки, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайловларнинг ўзига хос хусусиятлари, сайловларни халқаро кузатувчилар томонидан кузатилиши билан боғлиқ янгиликлар ҳақида батафсил ахборот берилди.

Сайлов жараёнларини ташкил қилишда аҳоли ва ёшлар ўртасида тушунтириш тарғибот ишларининг аҳамияти, бир сайловчи – бир овозга эга тамойилини амалга оширилиши, сайловларда фуқароларнинг иштирокини эркинлиги  тамойили ҳақида саволларга жавоблар берилди.

Шунингдек, “Сайлов-2019” мобил иловаси таништирилиб, талабаларга  сайловга оид қонун ҳужжатлари, Сайлов кодекси ва Марказий сайлов комиссиясининг Низом ва Йўриқномалари, Халқаро ташкилотларнинг сайловга оид ҳужжатлари ўқув амалиётида фойдаланишлари учун тақдим этилди.

Талаба ёшлар билан учрашувда Марказий сайлов комиссияси аьзолари Б.Юнусов ва Г.Исмаиловалар иштирок этдилар.

Баҳодиржон Юнусов

Марказий сайлов комиссияси аьзоси

30.10.2019 395