Тошкент шаҳридаги округ сайлов комиссиялари учун семинар йиғилиши

Шу йил 28 октябрь куни Олмазор туманидаги Турин политехника институти биносида Тошкент шаҳридаги  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати сайловини ўтказувчи 12 та, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи 6 та ва Олмазор тумани Кенгашига сайлов ўтказувчи 30 та округ сайлов комиссиялари аьзолари учун ўқув семинари ўтказилди.

Машғулотда округ сайлов комиссиялари ваколатидаги вазифаларни амалга ошириш йўллари аниқ мисоллар билан тушунтириб берилди.

Маьлумки, сайлов кодексининг 22-моддасига асосан округ сайлов комиссияси: тегишли ҳудудда ушбу Кодекснинг ижроси устидан назоратни амалга оширади, сайлов участкаларини тузади, округ бўйича уларнинг тартиб рақамини белгилайди, манзилини кўрсатган ҳолда уларнинг рўйхатини эълон қилади, участка сайлов комиссияларининг фаолиятини мувофиқлаштиради, сайлов участкаларининг жойлашган ери ҳақида сайловчиларни хабардор қилади, участка сайлов комиссияларини тузади ва уларнинг таркиби ҳақидаги маълумотларни эълон қилади, номзодларга сайлов кампаниясида иштирок этиш учун тенг шароитларни таъминлайди, номзодларнинг сайловчилар билан учрашувларини ташкил этишга кўмаклашади, депутатликка номзодларнинг ишончли вакилларини рўйхатга олади ва уларга тегишли гувоҳномалар беради, сиёсий партиялар, бошқа жамоат бирлашмалари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларининг, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан ахборотини эшитади, сайловчилар рўйхатларининг тузилишини ва уларнинг ҳамма танишиб чиқиши учун тақдим этилишини кузатиб боради, сайлов округи бўйича сайлов натижаларини аниқлайди ва уларни тегишинча Марказий сайлов комиссиясига, вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиясига тақдим этади, такрорий овоз бериш ва такрорий сайлов, шунингдек бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайлови ўтказилишини ташкил этади, сайловчиларнинг ва сайлов жараёни бошқа иштирокчиларининг мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан қарорлар қабул қилади.

Семинар машғулотида округ сайлов комиссияларининг  ваколатларини амалга ошириш йўллари, комиссия аьзолари ўртасида вазифалар тақсимоти, сайлов участкалари ва участка сайлов комиссиялари фаолиятини ташкил этиш, сайловчилар рўйхатлари билан ишлаш, муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш, депутатликка номзодларнинг сайловолди учрашувларинип ўтказишни ташкил этиш, комиссия фаолиятини оммавий ахборот воситалдарида ёритиб бориш ҳамда сайловчиларнинг мурожаатларини ҳал этиш масалалари муҳокама қилинди.

Семинар қатнашчиларининг саволларига Марказий сайлов комиссияси котибияти раҳбари Х.Маматов ва Марказий сайлов комиссияси аьзоси Б.Юнусовлар томонидан батафсил жавоблар берилди.

Семинар ишида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссияси раиси Р.Ҳакимов иштирок этди.

 

Баҳодиржон Юнусов

Марказий сайлов комиссияси аьзоси

 

30.10.2019 601