Фарғонада "Менинг овозим-ватаним келажаги" мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги  Ёшлар марказида "Менинг овозим-ватаним келажаги"  мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.  Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги доирасида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон  Республикаси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 109-Қўштепа сайлов округи комиссияси, вилоят ва туман сайлов комиссияси аъзолари, туман ёшлар иттифоқи кенгаши, адлия ходимлари ва ёшлар иштирок этди.

Мамлакатимизда нуфузли сиёсий тадбир - парламент қуйи палатаси ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловга кенг кўламли тайёргарлик кўрилмоқда. Бу галги сайловлар мамлакатимиз тарихида илк бор янги қабул қилинган, демократик сайловлар бўйича халқаро атандартлар талабларига тўла жавоб берадиган Сайлов кодекси асосида ўтказилади. Бу эса сайловнинг қонунийлик, шаффофлик, очиқлик ва мутлақо янги босқичда ўтишининг яна бир ёрқин ифодасидир.

Давра суҳбатида Сайлов кодексидаги янгиликлар ва муҳим сиёсий жараёндаги ёшларнинг иштироки ҳақида сўз юритилди.

Марказий сайлов комиссияси

 Матбуот хизмати

30.10.2019 586