Хориждаги сайловчилар учун қулайлик

Марказий сайлов комиссиясининг  2019 йил 22 октябрдаги қарорига кўра, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ҳузурида 53 та   сайлов участкаси тузилди.

Мазкур сайлов участкалари чет элда вақтинча ёки доимий яшаб келаётган  Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сайловда овоз беришдек конституцион ҳуқуқларини таъминлашга хизмат қилади.

Уларда  Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловига оид саволлар туғилса,  Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро матбуот марказида (Тошкент шаҳри) ўрнатилган +99855-502-44-44  рақамли ишонч телефонига мурожаат қилишлари мумкин.

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

31.10.2019 380